Добусия ёдгорлиги археологлар томонидан ўрганилмоқда
Thu, 23/06/2022 - 12:52Добусия ёдгорлиги Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани Добусқаъла қишлоғининг шимолий томонида, Зарафшон дарёсининг чап қирғоғида жойлашган. Ёдгорлик уч қисм арк, шаҳристон ва рабоддан иборат бўлиб, арк ёдгорликнинг шимоли-ғарбий бурчагида жойлашган. Аркнинг шимолий қисмидан Зарафшон дарёси оқиб ўтади, ғарбий қисми эса баланд мудофаа девори билан ўралган.