Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш фаолиятимизнинг бош мезони

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Пахтачи туманига Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Президент фармони, қарор ва фармойишлари ижроси, хотин-қизлар фаолларининг фаолият самарадорлиги, эришилган натижа ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлили юзасидан Республика ишчи гуруҳи келди.

Туман ҳокимлигида ўтган учрашувда ишчи гуруҳ аъзоси, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бўлим бошлиғи, профессор Карима Норқулова, оила ва хотин қизлар илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, доцент Ҳусниддин Норқулов ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Зулфия Рафиева қатнашди. Тўртта сектор раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида аниқ вазият рақамлар мисолида таҳлил қилинди.

Профессор Карима Норқулова "Хотин-қизлар фаоллари томонидан оилалар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этиш бўйича ЁЪЛ-ЁЪРИҚЛАРга тухталиб ўтди.

Хотин-қизлар билан боғлиқ ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида мутасадди ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ҳамда хотин-қизларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари ҳақида. оила ва хотин қизлар илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, доцент Ҳусниддин Норқулов йиғилганларга тушунча бериб ўтди.

Учрашувдан сўнг республика ишчи гуруҳи аъзолари Пахтачи туманида ташкил этилган ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, аёлларни реабилитасия қилиш ва мослаштириш, хотин-қизлар тадбиркорлик марказида бўлишди.

У ерда аёлларга касб-ҳунар ўрганиш учун яратилган шароитлар билан танишиб, марказ фаолиятини ижобий баҳолашди.

2015-2022 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM