Saytga o'zgartirish kiritilmoqda CTRL+F5 bosing

Тарихий-маданий обидалар

Дабусия (Дабусқалъа) қўрғони

Зарафшон дарёси соҳилида бир муқаддас жой бор. Билганлар уни эъзозлаб, «Авлиё Ота» деб улуғлайди. Уни Дабус, Дабусия қалъаси, Дабус, Дабусқалъа, Даҳбусқалъа деб ҳам аташади. Айтишларича, қадимда бу ерда улкан шаҳар бўлган. Аммо бугунги кунда бу ерда на шаҳар бор, на одамлар яшайди. Кенг ҳудуддан иборат майдонда сон-саноқсиз қабрлар мавжуд. Вайронага айланган шаҳар тупроқ остида қолган. Дабусқалъа деб ном олган улуғ шаҳарнинг бисотида ёлғиз ёдгорлиги – Имом Баҳра Ота мақбараси бор. Лайлаклар бино тепасида бир жуфт ин қурган.


Қарноб ота

Мўйсафид Жанубу Шимолни боғлаган Буюк Ипак йўли билан сарҳадсиз чўлни Дарвозақир туташтиради. Унинг бағрини кесиб ўтган қадимий йўл чўлнинг қоқ марказига қадар чўзилиб боради. Биёбон белидаги бу тилло камарнинг бўйларида бирорта ҳам дарахт йўқ. Тангадай соя ташлайдиган довдарахт сувга ташна бу қақроқ дашт тупроғининг пешонасига битмаган бўлса на чора?! Бир-биридан жой талашиб ястанган қирлар чўлга ташриф буюрган кимсага бағрини кўз-кўз қилиб қучоғига чорлайди. Дашт қўйнидаги шувоқ ва исириқлар, сўнгсиз далалар узра парвоз қилаётган қушлар томошаси билан хаёлни банд этган ташвишлар сўнгги қир узра бир жаннатмакон гўшага рўбарў қилади.


Имом Баҳра ота

Аллоҳнинг ҳар бир бандаси ўз Ватани тарихини, хусусан, ана шу муборак масканнинг ажралмас бир парчаси бўлмиш ўзи туғилиб камолга етган мўътабар диёр тарихини билиши бениҳоя зарур. Шунингдек, ҳар бир киши ўзи улғайган замин ҳудудидаги зиёратгоҳлар ҳамда ҳадиси шарифда ёзилганидек, ҳар бандага охиратни эслатадиган мозорларда тупроқ бўлиб ётган азиз авлиёлар тўғрисида мукаммал тасаввурга эга бўлмоғи шарт. Чунки бу ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.

XX асрнинг биринчи чораги охирларида сиёсий майдондаги кураш ўзгача тус олди. Ғалаёнлар жараёнида кучайган жангу жадаллар туфайли юз берган даҳшатли тўнтариш ўз ҳукмини ўтказди. Занжирлари зил, дардчил эрксизлик ҳамда билмаслик заминида кўпчиган нодонлик сабабли тафаккур осмонини шубҳалар пардаси қоплади. Армонли йиллар соясида тасаввурлар  бирмунча хира тортди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM