Events

Тўгараклар фаолияти давом этмоқда

Пахтачи туманидаги 8 умумий ўрта таълим мактабида 5 та мухум ташаббус доирасида хар куни турли хил тўгараклар ташкил этилиб келмоқда.

Мактаб ўқувчи ёшлари ёзги таътил давомида ушбу тўгаракларга фаол қатнашиб, таътилни спорт ва китоб ўқиш билан ўтказишмоқда.

Концерт дастури ҳамда дарбоз ўйинлари намойиш этилди

Жорий йилнинг 8 июль куни Бурқут маҳалласида 5 та ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда маҳалла аҳолисини маданий хордиқ чиқаришлари учун туман маданият бўлими томонидан концерт дастури ҳамда дарбоз ўйинлари намойиши ташкил этилди.

Давлат Герби қабул килинган кунга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 июл куни тумандаги 17-умумтаълим мактабида 2 июл Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби қабул қилинган кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

“Зиёвуддин” жомеъ масжидига биринчи ғишт қўйилди

Жорий йилнинг 1 июл куни туман ҳокими, прокурори ва бошқа раҳбарлар туманнинг Зиёвуддин жоме масжиди қурилиш ишларида биринчи ғиштни қўйиб беришди.

Тадбир давомида масжидда жонлиқ сўйилиб қон чиқарилиб, Қуръон тиловат қилинди.

“Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 июн куни Пахтачи тумани “Ёшлар истироҳат боғи” да жойлашган Амфитеатрда Ёшлар ойлиги ҳамда 30 июн “Ёшлар куни” муносабати билан “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM