Зиёратгоҳлар

 

Дабусия (Дабусқалъа) қўрғони

Зарафшон дарёси соҳилида бир муқаддас жой бор. Билганлар уни эъзозлаб, «Авлиё Ота» деб улуғлайди. Уни Дабус, Дабусия қалъаси, Дабус, Дабусқалъа, Даҳбусқалъа деб ҳам аташади. Айтишларича, қадимда бу ерда улкан шаҳар бўлган. Аммо бугунги кунда бу ерда на шаҳар бор, на одамлар яшайди. Кенг ҳудуддан иборат майдонда сон-саноқсиз қабрлар мавжуд. Вайронага айланган шаҳар тупроқ остида қолган. Дабусқалъа деб ном олган улуғ шаҳарнинг бисотида ёлғиз ёдгорлиги – Имом Баҳра Ота мақбараси бор. Лайлаклар бино тепасида бир жуфт ин қурган.


Имом Баҳра ота

Аллоҳнинг ҳар бир бандаси ўз Ватани тарихини, хусусан, ана шу муборак масканнинг ажралмас бир парчаси бўлмиш ўзи туғилиб камолга етган мўътабар диёр тарихини билиши бениҳоя зарур. Шунингдек, ҳар бир киши ўзи улғайган замин ҳудудидаги зиёратгоҳлар ҳамда ҳадиси шарифда ёзилганидек, ҳар бандага охиратни эслатадиган мозорларда тупроқ бўлиб ётган азиз авлиёлар тўғрисида мукаммал тасаввурга эга бўлмоғи шарт. Чунки бу ҳар бир кишининг инсоний бурчидир.

XX асрнинг биринчи чораги охирларида сиёсий майдондаги кураш ўзгача тус олди. Ғалаёнлар жараёнида кучайган жангу жадаллар туфайли юз берган даҳшатли тўнтариш ўз ҳукмини ўтказди. Занжирлари зил, дардчил эрксизлик ҳамда билмаслик заминида кўпчиган нодонлик сабабли тафаккур осмонини шубҳалар пардаси қоплади. Армонли йиллар соясида тасаввурлар  бирмунча хира тортди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM