36-мактаб вилоятда ягона мактаб бўлди

Пахтачи тумани 36- умумтаълим мактабида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус  доирасида ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан танишиш мақсадида 2-сектор прокурор ёрдамчиси О.Хамраев ва Пахтачи туман ХТБ  ахлоқий тарбия бўлими раҳбари Я.Эшхонова ташриф буюрди.
5 ташаббус бўйича мактабда спорт тўгараклар ва касбий- ижодий тўгараклар ташкил этилган.
 Мактабда ташкил этилган жисмоний тарбия услубий бирлашмаси томонидан ташкил этилган тўгараклар фаолияти ўрганилди. 3-4 синфлар ўртасида  “Қувноқ  стартлар” мусобоқаси  финал босқичининг  ўтказилиш жараёнини кузатишди.

Бундан ташқари  стол тенниси, шахмат бўйича мусобоқалар жараёнида ҳам иштирок этишди.
Мактаб кутубхонаси ундаги бадиий адабиётлар фонди ва ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Мактабда “Ёш китобхонлар” тўгараги аъзолар 2020 йил ноябрь ойида Халқ Таълим Вазирлиги Республика болалар кутубхонаси томонидан ўтказилган “ФАОЛ КИТОБХОН ЎҚУВЧИ”онлайн кўрик танловида фаол иштироки учун ДИПЛОМ билан тақдирланди. Бу танлов бўйича Самарқанд вилоятида ягона диплом олган мактаб бўлди.
Мактабда ташкил этилган тўгаракларда  фаол ўқувчиларнинг ижод намуналари мактабнинг қаватлари йўлакларида ва залларида кўргазма қилиб қўйилганлиги ташриф буюрганларда катта таассурот қолдирди.