КОМСТОК ҚУРТИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Комсток қурти, кометок черветси (Пциудоcоccус cомстоcки Ҳуw.) — коксидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот, ички ва ташқи карантин объекти. Биринчи марта 1890 йилда АҚШнинг Калифорния штатида Д.Комсток томонидан топилган. Урғочисининг танаси узунлиги 3–4 мм, тухум қўйиш даврида 5–6 мм га етади. Танаси оқ мумсимон парда билан қопланган, четларида 17 жуфт мумсимон ўсиқ, шу жумладан, тана узунлигининг ярмигача борадиган иккита дум ипи бор. Кўзлари йирик, мўйловлари 8 бўлим-ли, эркаги 1,2—1,5 мм узунликда, қанотли, туси қизғиш, кўзлари қора, қизил доиралар билан ўралган. Мўйловлари 10 бўғимли. Урғочиси 600 га яқин тухум қўяди. Тухумининг катталиги 0,3 мм, овал шаклда. Дарахтлар ковагида, ўсимлик илдизларида, хазон орасида, девор ёриқларида тухумлик босқичида қишлайди.

Бир йилда 3—4 авлод беради. Апрель ойида тухумдан чиққан қуртлар зарарлаган тут дарахти новдалари қинғир-қийшиқ бўлиб, барглар сарғаяди ва қуриб қолади, дарахт танаси, илдизлари ва шохларида шиш ва ёриқлар ҳосил бўлади. Қурт тезаги билан ифлосланган тут барги эса ипак қурти учун зарарлидир.

Комсток қурти тут дарахтидан ташқари, шафтоли, анор, маккажўхори, картошка, карам, помидор, қовун, тарвўз ва бир қатор бошқа кўпгина дарахтсимон ва ўтсимон ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига ва 5—6 см чуқурликда тупроқсаги илдизларининг юқори қисмига зарар ет-казади (оқ момиққа ўхшаган қолдиқ қолдиради). Комсток қурти Ўзбекистонга 1939 йилда Япониядан келтирилган тут кўчатлари билан келиб қолган.

Кураш чоралари: энг афзали биологик усул. Комсток қуртининг кушандаси бўлган псевдафикусни кўпайтириб, зарарланган ҳудудларга тарқатиш лозим. Агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш; бегона ўтлар, кўзда хазонларни ва қуриган шох-шаббаларни йиғиштириб ёқиб ташлаш; экиладиган янги кўчатларни махсус хоналарда дезинфекция қилиш шарт

 

А.Зулфиқоров ва Н.Турақулов.

Пахтачи туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими агроном инспекторлари

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM