Матбуот анжумани: Алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш борасида амалга оширилаётган ишлар

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бюронинг яна бир асосий вазифаларидан бири - алимент ундирувлари билан боғлиқ фаолият, яъни аҳолимизнинг давлат ҳимоясига энг муҳтож қатлами - вояга етмаганларнинг манфаатини кузлаган ҳолда суд қарорлари асосида белгиланган таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тўлиқ ундириб бориш фаолиятидир.

Суд қарорлари асосида уларнинг фойдасига белгиланган алиментларни, яъни таъминот маблағларини қарздорлардан ўз вақтида тулиқ ундириб бориш, нафақат пул ундириш, балки мутасадди органлар билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар орқали ажрашган ёш оилаларни тиклаш, қарздор оталарга тўлов манбалари яратиш мақсадида уларни ишга жойлаштириш, алимент тўловларини тўлашдан буйин товлаб қочиб юрган қарздорларни қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масалалари ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этади.

Таҳлилларга кўра, алимент тўловларини ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари 1985  тани ташкил қилади.

Ўтган ойларда амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, алимент тўловчи қарздорлардан жами 5 млрд300 млн.сўмлик алимент пуллари ундирувчилар фойдасига ундириб берилган.

Бу тоифадаги ижро ишлари бўйича қарздор ва ундирувчилар билан олиб борилган профилактик суҳбатлар ва тушунтиришлар натижасида, жами 260 та ёш оилалар яраштирилиб, оилаларнинг тикланишига эришилган.

Иш урнини йуқотган, оғир аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож алимент тўловчи қарздорларнинг 120 нафари ишга жойлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди ва алимент ундирувлари уларнинг иш ҳақиларини маълум миқдорига қаратилган

Шу билан бирга, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги тамойилларига таянган холда, алиментларни тўлашдан бўйин товлаб келган жами 27 нафар қарздорлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан маъмурий жавобгарликка хамда 5 нафари эса ЖКнинг 122-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонлари талабидан келиб чиқиб, 01.03.2021 йилдан бошлаб алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш устидан автоматлаштирилган назорат тизими йўлга қўйилиб, алиментларни ойма-ой тўлаб борилишини онлайн назорат қилиш имкони яратилди.

Бугунги кунда туман бўйича жами 1985  та алимент олувчилардан 1600 тасининг номига шахсий банк пластик карталари очиш бўйича электрон сўровномалар юборилиб, келгусида алимент ундиришдан тушган пуллар уларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.

Мажбурий ижро бюроси органларининг яна бир муҳим фаолият йўналишларидан бири-кенг қамровли тарғибот тадбирлари орқали аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда фаолиятимизнинг ошкоралигини таъминлаб боришдир.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида Бюронинг Пахтачи туман бўлими ходимлари томонидан қонунчилик тарғиботига доир ОВР ларда жами 10 маротаба ҳамда яшаш жойларда 194 та оғзаки  тадбирлар ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6118-сонли Фармони ижросини сифатли ва тўлақонли  таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар давом эттириломқда.

 

Э.Б.Базаров

Бюронинг Пахтачи туман

Бўлими бошлиғи адлия маслаҳатчиси

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM