Бизнесни қўллаб-қувватлашга доир ахборотлар

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш

Маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори соҳасидаги корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб қувватлашни таъминлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Бунда асосий эътибор кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашга, айниқса янги ишчи ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни янада кенгайтиришга қаратилди. Натижада, 2016 йил январ-август ойларида вилоят тижорат банклари томонидан барча молиялаш манбалари ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳажми 2015 йил шу даврга нисбатан 1.3 бараварга кўпайиб, 982.1 млрд.сўмни ташкил этди. Кредит маблағларининг 624.4 млрд.сўми ёки 70.0 фоизи узоқ муддатли кредитлар ҳиссасига тўғри келган.

Кичик бизнес субъектларига микрокредитлар ажратиш борасида ҳам зарурий чора-тадбирлар амалга оширили