Оммавий тадбирлар

“Оммавий юриш мусобақаси”нинг финал босқичи бўлиб ўтди

Пахтачи туманида нуроний отахона ва онахонлар ўртасида "Гулобод" маҳалласида "Оммавий юриш мусобақаси" туман финал босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирдан сўнг нуроний отахон ва онахонларимизга дошқозонда ош, бир пиёла чой дастурхони ташкил қилинди.

        Сана: 20/02/2019 - 18:43


“Ёшлар соғлом турмуш тарафдори” шиори остида шахмат мусобақаси ташкил этилди

2019 йил 15 феврал куни Пахтачи туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман спорт бўлими ташаббуси билан “Ёшлар соғлом турмуш тарафдори” шиори остида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

        Сана: 16/02/2019 - 10:19


“Аждодлар руҳи - мангу барҳаёт” номли тадбир бўлиб ўтди

24-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийнинг 578-йиллигига ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536-йиллигига бағишланган “Аждодлар руҳи - мангу барҳаёт” номли тадбир 9-синф ўқувчилари томонидан ташкил этилди.

        Сана: 14/02/2019 - 17:26


“Ёш китобхон” кўрик-танловининг 3-босқичи бўлиб ўтди

10-14 ёшдаги ёшлар ўртасида 2018 йилдаги "Ёш китобхон" кўрик-танлови республика босқичи ғолиби Пахтачи тумани 24-мактаб ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ўзининг эгаллаган ютуқлари орқали бутун тумандаги ёшларнинг китобга бўлган қизиқиш ва меҳрини янада кучайтирди. Унга ҳавас қилган ёшлар тумандаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларида янада фаол иштирок эта бошлашди.

        Сана: 14/02/2019 - 17:18


Зиёвуддинда "Навоийхонлик" давом этмоқда!

Пахтачи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли барча мактабларнинг ижодий жамоалари 25-сонли Мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб бадиий кеча ўтказишди.

        Сана: 11/02/2019 - 17:44


Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб кеча ўтказилди

Пахтачи туман Халқ таълими бўлимига қарашли барча мактабларнинг ижодий жамоалари 25-сон Мусиқа ва санъат мактабида Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги кенг нишонланди. Навоий асарларига саҳналаштирилган кўринишлар барчанинг айниқса ёшларда катта таассурот қолдирди.

        Сана: 11/02/2019 - 17:16


“Истеъдодли юлдузчалар” кўрик-танлови бўлиб ўтди

Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими томонидан 2018 йил 15-декабрда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларига 2019 йил январь ойидан бошлаб мактаблардаги бошланғич синф ўқувчилари ўртасида уч босқичда “Истедодли юлдузчалар” кўрик-танлови ўтказилиши эълон қилинди.

        Сана: 04/02/2019 - 18:13


“Хотирангиз қалбларда мангу” шиори остида маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилди

Жорий йилнинг 29-30 январ кунлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан туманда “Хотирангиз қалбларда мангу” шиори остида корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

        Сана: 30/01/2019 - 18:18


Мактабларда "Мен шу азиз юрт фарзандиман!" шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

Пахтачи тумани мактабларида "Мен шу азиз юрт фарзандиман!" шиори остида туркум маънавий-маърифий тадбирлари бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Ушбу йўл харитаси ҳамда тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлиги доирасида тумандаги 20-мактабда 9-синфлар ўртасида тарих фанидан "Билимдон ўқувчи" интеллектуал ўйини ўтказилди.

        Сана: 22/01/2019 - 16:23

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM