Ҳокимлик Низоми

 

Пахтачи туман ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ҳужжатни PDF форматида юклаб олиш (700 kb)  700 kb

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПК-2691-сонли Қарорига мувофиқ хамда Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги 603-Қ сонли қарори хамда туман ҳокимлиги бошқарув аппарати фаолияти самарадорлигини янада ошириш, уларнинг масъулиятини кучайтириш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят хокимининг 2018 йил 8 сентябрдаги “Вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати, унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомларни ҳамда бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 603-Қ сонли қарори рахбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ушбу карор кабул қилиниши муносабати билан:

Қуйидагилар:

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати тўғрисидаги Низом 1-иловага;

Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи тўғрисидаги Низом 2-иловага;

Туман ҳокимлиги Девонхона бўлими тўғрисида Низом 3-иловага;

Туман ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг функционал вазифалари тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, бошқарув аппарати ходимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низомлар ва функционал вазифалар тақсимоти талабларига тўлиқ риоя этсинлар.

Белгилаб қўйилсинки,

Низомлар ва функционал вазифаларга риоя этилмаслиги уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилишига асос бўлиб ҳисобланади.

Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш бўйича таклифлар киритсинлар.

4. Туман ҳокимининг 2016 йил 1 июндаги 589-Қ-сонли қарори ва 2017 йил 3 майдаги 177-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (Д.Напасов) туман ҳокимлиги бошқарув аппаратининг барча ходимларини ўз вазифалари билан таништирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Туман хокими                                                   В.Рахимов