Янгиликлар

"Устоз-қадри буюк муаллим" шиори остида юриш марафони бўлиб ўтди.

28-сентябрь
Айни дамда Пахтачи Халқ таълими тизими ходимлари ва фахрий мураббийлар туман "Нуронийлар" жамғармаси бошчилигида, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари 1-октябрь "Устозлар ва мураббийлар куни" муносабати билан "Устоз-қадри буюк муаллим" шиори остида юриш марафонида иштирок этишмоқда!

БУГУНГИ ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН ИСТИҚБОЛЛАРИ

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пахтачи туман идоралараро комиссия масъул котиби Д.Номозов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ахбоот хизмати раҳбари А. Ҳусанов, ХТБ психологи М.Рашидова, профилактика инспектори ҳамда 35 - умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти билан биргаликда таълим муассасасида ўқувчи ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишлари ва "Давомат" рейдларини ўтказишди. Дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчиларнинг ота - оналари билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

"ZIYOVUDDIN TEXTILE" га биринчи пахта карвони келди!

Бугун 27-сентябрь Пахтачи туманидаги "ZIYOVUDDIN TEXTILE" МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводига биринчи  пахта карвони келди. Пахта 2019 мавсуми бошланиши муносабати билан қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан оқсоқоллар дуо қилишди. Туман ҳокими М.Хамдамов ўз сўзида ушбу йил пахта мавсумига барча шароитлар яратилиб, муносиб тайёргарлик кўрилганлигини ва барчани ушбу пахта йиғим теримида кутаринки кайфиятда иштирок этишига ишонч билдирди. 
Барчага дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.
Туман раҳбарияти билан биринчи пахта ортилган карвон тантанали кутиб олинди.

ҚАРНАБОТА" МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИЯТИДАН!

Бугунги кунда "Қарнабота" маҳалласида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан "Қарнабота" маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила Мейлиев Муҳиддиннинг уйи, якка ёлғиз пенсионер Аҳмедова Ҳалималарнинг уйларида туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Қарнабота" маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Бобониёзова Мавлудага 2019 йил июн ойида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича имтиёзли кредит берилган эди. 

"Одам савдоси давр муаммоси"

   
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пахтачи туман идоралараро комиссияси масъул котиби Д.Номозов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши вакили М.Маматов,  туман ХТБ дан Я.Эшхонова билан биргаликда "Чоргуша" МФЙ да жойлашган 43 умумий ўрта таълим мактабида "Одам савдоси давр муаммоси" мавзусида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилиш давомида масъулларга келгусида қилиниши шарт бўлган ишлар тўғрисида тапшириқлар берилди.

Бугун 25 сентябрь "Меҳржон  байрами куни"

Пахтачи туманидаги умумий ўрта мактабларда "Меҳржон байрами кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди. 
Жумладан  туманимиздаги 34-47-умумий ўрта мактабларида "Меҳржон байрами ўтказилди.
Байрамда табиат инъом этган мевалар ҳақида қўшиклар шеърлар ва турли туман меваларга тарифлар берилиб ўқувчилар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM