Янгиликлар

Бугун 5 ноябрь куни Ўзбекистон телевидениеси 64 ёшга тўлди.

1956 йилда худди мана шу куни Ўзбекистонда телевизион кўрсатувлар расман эфирга узатила бошланган ва Тошкент телевизион студияси ташкил қилинган.  
Бу студия ўз кўрсатувларини шу йили бунёд этилган 180 метр баландликдаги Тошкент телевизион минораси орқали эфирга узатган. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, телемарказ 1958 йил кўчма телестанцияга эга бўлиб, ўз ишини Алишер Навоий номидаги Катта академик театрда 8 мартга бағишланган тантанали йиғилишни олиб кўрсатишдан бошлаган.  

Маҳалла аҳли туман ҳокимидан миннатдор

Пахтачи тумани 1- секторга қарашли "Тома" маҳалласи Садаф кўчасида истиқомат қилувчи аҳолини электр энергияси билан сифатли таъминлаш мақсадида 14 дона темир бетон устунлари ҳомийлик асосида олиб келиниб ўрнатилмоқда.
Маҳалла аҳли бундан жуда хурсанд бўлишиб, Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовга ўзларининг миннатдорчилигини билдиришмоқда.

Раҳбарлар фаолияти янги рейтинг тизимида баҳоланади

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлар фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилоят филиали директори Рустам Қобилов Пахтачи туман ҳокимлигида ҳоким, сектор раҳбарлари ва ўринбосарларига семинар ўтди.

Аёллар ва ёшлар масалалари 1-секторда муҳокама қилинди

Пахтачи тумани 1-Сектор раҳбари М.Хамдамов аёллар ва ёшлар дафтарларини шакллантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб, бажарилган ишлар муҳокама қилинди.
Масъулларга амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берилди.

Кўчамиз асфальт бўлмоқда

"Қўшҳовуз" ҳамда "Тома" махаллаларини кесиб ўтиб М-37 магстриал йўлига олиб чиқувчи 2 кмга яқин кўчани асфальтлаш ишлари бошланди.
"Қўшҳовуз" ва "Тома" маҳаллалари аҳолиси хурсанд бўлишиб, масъулларга ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда.

Тинчилигимизга кўз тегмасин деб дуо қилишди

Пахтачи туманида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларини туман ҳокими М.Хамдамов билан кўздан кечириш жараёнида туман марказидаги "Қудрат Суюнов жасорати" майдонида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сафаров Ғаффор бобони яқинлари билан сайр қилиб юрганликларини гувоҳи бўлдик.
Туман ҳокими М.Хамдамов уруш фахрийси Ғаффор бобо билан суҳбатлашиб, ҳол аҳвол суради.