Янгиликлар

Туман ҳокими фуқаролар қабулини ўтказди

Бугун 4- октябрь куни Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш мақсадида навбатдаги қабулни ўтказди.

ПАХТАЧИ ТУМАНИДА БИРИНЧИ БЎЛИБ "ЖАҲОНОБОД" МАҲАЛЛАСИДА ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧ ЎРНАТИЛМОҚДА

Бугун 3-октябрь эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23-октябрдаги "Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан Пахтачи тумани Жаҳонобод массивидаги хонадонларга замонавий электр ҳисоблагич ўрнатиш ишлари бошланди. 
Иш олдидан туман ҳокими М.Хамдамов бошчилик нуроний оқсоқоллар Қуръон тиловат қилишди ва бошланган ишга муваффақиятлар тилашди.

Ўзбекистон тарихидаги илк “Кексалар ҳафталиги” бошланди.

Маълумки, 2019 йил 27 сентябрда кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинган. 
Ушбу қарор асосида соғлиқни сақлаш ходимлари, Пахтачи туманида "Кексалар ҳафталиги"  "Деҳқонобод" ва "Хумор" қишлоқ оилавий поликлиникасининг малакали шифокорлари томонидан маҳаллалардаги кекса ва нуронийлар учун жойига чиққан ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш билан бошлашди.

Сиз доимо бизнинг эътиборимиздасиз, азиз нуронийлар!

Пахтачи тумани 13-мактаб ўқувчиси Хайруллаева Сожида халқаро турнирда ғолиб бўлди.

Пахтачи тумани 13-мактаб ўқувчиси Хайруллаева Сожида халқаро турнирда ғолиб бўлди.

Ўзбекистон Республикаси шинкёкушинкаи карате маркази "НУР-ХАС" томонидан 28-29-сентябрь кунлари Бухоро шаҳрида 5 та давлат иштирокида 1-Халқаро "Амир Темур"кубоги мусобақаси ўтказилди.
Ушбу мусобақада қатнашган туманимизнинг 13-мактаби 9-синф ўқувчиси Хайруллаева Сожида фахрли биринчи ўринни эгаллади. Сожидахон қизимизни ғалаба билан табриклаб ютуқлари бардавом бўлишига, юрт равнақига хизмат қилишига тилакдошмиз!

Жасур Қурбонов
13-мактаб директори

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM