Янгиликлар

Шанба спорт куни!

Бугун 31 - октябрь куни Пахтачи тумани Болалар - ўсмирлар спорт мактаби "Пахтакор"- ўйингоҳида шанба саломатлик куни муносабати билан 5000 қадам юриш, марофон югуриш,  эрталабки бадантарбия ҳамда ўзаро спорт ўйинлари ўтказилди.
Тадбирда туман хокимлиги, спорт мактаби ва бошқа ташкилот раҳбарлари, ходимлари иштирок этишди.

Харид чеки талаб қилиб олишнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тўғрисида

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ислоҳотлар энг аввало аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилашга хизмат қилади.

Уста деҳқонга ҳоким телевезор совға қилди

Пахтачи тумани "Наврўз Пўлатчи" ММТП ҳудудидаги "Уста Ўрин Қўлдошев" фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режасини ваъда қилганидек ортиғи билан пахта топшириб давлатга пахта сотиш режасини 140,3 фоизга бажарди.
Пахтачи туман ҳокими М.Хамдамов фермерга муносиб меҳнати учун телевезор совға қилди.

Пахтачи туман ДСИ бошлиғига «Меҳр-саховат» кўкрак нишони топширилди

Бутун дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан бир гуруҳ соҳа ходимлар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Иссиқхона даромад манбаи

Пахтачи тумани 1-сектор биносида  Пахтачи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари В.Ҳакимов ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Бобоназарова Бандликка кўмаклашиш маркази, банк ходимлари ҳамда маҳалла раислари билан 500 та замонавий енгил конструкцияли иссиқхоналарини камбағал оилаларга ажратилишини муҳокама қилишди.