Янгиликлар

Пахтачи тумани ҳокимлигида VI-чақириқ Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 15-январь куни VI-чақириқ Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг ходимлари ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари,  вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Азамат Туроновлар иштирок этишди.

Бизни кузатишда давом этинг!

Ҳарбий фарзанди ўқийдиган синифдаги барча ўғил болаларга совғалар берди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан бугун 14 январ куни Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Боғибек Қурбонов 21 умумтаълим мактабининг ўз қизи тахсил олаётган 3-синф ўқувчилари билан "Ватанпарлик-миллий юксалиш кафолати!" шиори остида давра суҳбати ўтказди.
Ватанни ҳимоя қилиш, қизларни ҳурмат қилиш, армиямиздаги янгиликлар ҳақида сўзлади. Ушбу синфдаги 20 нафар ўғил болаларнинг барчасига байрам совғалари топширди. Болажонлар ватан ҳақида шеърлар айтишди.

Сектор раҳбари А.Турғунов Қарнабота ёшлари билан учрашув ўтказди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бeгун 14 январ куни 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи А.Турғунов бошчилигида Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда Қарнабота қишлоғида "Қарнабота" ва "Чашма" маҳаллаларининг ёшлари билан сайёр қабул ўтказишди.  Ёшлар сектор раҳбарига тадбиркорлик, ишга жойлашиш, спорт тўгараклари бўйича мурожаат ва таклифлар билдиришди. Ёшларнинг фикр мулоҳаза ва мурожаатлари сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Бугун халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Пахтачи туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг VI чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Сессияда вилоят ҳокими томонидан Пахтачи тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бугун халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Ҳоким уруш фахрийлари Тухли бобо ва Ғаффор боболарнинг  ҳолидан хабар олди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

#Vatanparvarligi_oyligi

Бугун 14 январь куни Пахтачи тумани ҳокими  М.Хамдамов, "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида туманнинг Дабусқалъа маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Одилов Тухли бобо  ва Боғолони маҳалласида яшовчи Сафаров Ғаффор боболарнинг ҳолидан хабар олди ҳамда байрам совғалари берди. Боболар бу каби эътибор учун раҳматлар айтишиб, М.Хамдамовга узоқ умр, хайрли ишларда куч ғайрат тилаб дуолар қилишди.

14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими М.Хамдамов табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республика Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM