Ҳарбий фарзанди ўқийдиган синифдаги барча ўғил болаларга совғалар берди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги" муносабати билан бугун 14 январ куни Пахтачи тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Боғибек Қурбонов 21 умумтаълим мактабининг ўз қизи тахсил олаётган 3-синф ўқувчилари билан "Ватанпарлик-миллий юксалиш кафолати!" шиори остида давра суҳбати ўтказди.
Ватанни ҳимоя қилиш, қизларни ҳурмат қилиш, армиямиздаги янгиликлар ҳақида сўзлади. Ушбу синфдаги 20 нафар ўғил болаларнинг барчасига байрам совғалари топширди. Болажонлар ватан ҳақида шеърлар айтишди.
21 мактаб директори К.Халилова Б.Қурбоновни байрам билан табриклаб, ҳақиқий ҳарбийга хос бу каби эътибор учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM