Бугун халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун Пахтачи туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг VI чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Сессияда вилоят ҳокими томонидан Пахтачи тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Бугун халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгашининг депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бошқарма ва бўлимлари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашдилар.

Сессияга 3-Ёбу сайлов округидан депутат И. Санаев раислик қилди. 

Сессия кун тартиби ва иш тартиби тасдиқлаб олингач, дастлаб туман сайлов комиссияси раиси Ш. Султоновнинг халқ депутатлари туман Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Шундан сўнг халқ депутатлари туман Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Депутатлар халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш ҳамда туман Кенгашидаги доимий комиссияларни тузиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгашида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 6 нафар, Ўзбекистон «Милий тикланиш» демократик партиясидан сайланган 4 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган 16 нафар депутатдан иборат партия гуруҳлари ташкил этилди.

Шунингдек, сессияда Кенгашнинг 7 та доимий комиссияси тузилди.

Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия раислигига 1-Қўшҳовуз сайлов округидан депутат Фарҳод Кенжаев;

Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссия раислигига 3-Ёбу сайлов округидан депутат Исмат Санаев;

Ижтимоий-маданий ривожлантириш масалалари бўйича комиссия раислигига 13-Мирзо Салимий сайлов округидан депутат Гулчеҳра Бобоназарова;

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича комиссия раислигига 4-Тома сайлов округидан депутат Рўзигул Магрипова;

Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича комиссия раислигига 27-Найман сайлов округидан депутат Фахриддин Бердияров;

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича комиссия раислигига 7-Мирзо Олим сайлов округидан депутат Баҳриддин Эргашев;

Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссия раислигига 29-Жона сайлов округидан депутат Абдуназар Чоршаев сайланди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Пахтачи тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари Азамат Туронов Самарқанд вилоят ҳокими томонидан Пахтачи тумани ҳокими лавозимига 2-Гулшан сайлов округидан депутат Ҳамдамов Музаффар Яздонқулович номзодини халқ депутатлари Пахтачи туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш тўғрисида тақдимнома киритилганлигини билдирди ва уни ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг мазкур масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги партиялар гуруҳ раҳбарларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Депутатлар Ҳамдамов Музаффар Яздонқулович номзодини қўллаб-қувватлаб, уни Пахтачи туман ҳокими лавозимига тасдиқладилар.

Сессияда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзод тавсия этилди.

Шунинг билан халқ депутатлари туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси ўз ишини тугаллади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM