14-январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туман ҳокими М.Хамдамов табриги

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республика Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Мутафаккир шоир Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, бу дунёда эр йигитнинг энг буюк, эзгу ва муқаддас вазифаси, аввало, ўз оиласи, Ватани ва халқини муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир.

Биз сизлар билан – ана шундай масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ҳимоячиларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.

Қолаверса, ҳимоячиларимизни Алпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга катта раҳмат.

Президентимиз айтганидек – “Армия ва халқ – бир тану бир жон!” деган олижаноб ғоя ва амалий ҳаракат барча бўғиндаги ҳокимият ва бошқарув идоралари, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар, нуронийлар ташкилотлари, таълим-муассасалари фаолиятини, кенг жамоатчилик ҳаётини қамраб олмоқда. Бу эса Ватан ҳимояси чиндан ҳам барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки шарафли бурчимизга айланиб бораётганидан яққол далолат беради.

Қадрли тумандошлар!

Ўтган давр мобайнида туманимиз мудофаа ишлари бўлими иш фаолиятида юқори натижаларга эришиб келмоқда. Айниқса 2018-2019 йилларда Сафарбарлик чақируви резерви хизмати режасини Республикада биринчи бўлиб бажарганлиги бунга мисол бўлади. Шунингдек, Пахтачи ёшлари Жаҳонда ва Ўзбекистонимизда турли хил мусобақаларда юқори ўринларни олиб келаётганликлари тақсинга сазовордир.

Мард ва жасур Ватан ҳимоячилари!

Сизларни ва сизлар орқали ота-оналарингизни, оилаларингизни кенг нишонланаётган бугунги шону шараф айёми – Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклар эканман, сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилайман.

 

Туман ҳокими М.Хамдамов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM