Матбуот анжумани: Уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш борасида амалга оширилган ишлар
Thu, 14/04/2022 - 09:14Азалдан юртимиз ўзининг болажонлиги, ёшларнинг камолоти барча даврларда устувор бўлиб келгани билан ажралиб туради. Статистик маълумотларга кўра, бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда еса бу кўрсаткич эътироф этса арзигулик – аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади. Шу маънода ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак муболаға бўлмайди.