Пахтачилик Лола Чаманова БМТ эътирофига сазовор бўлди

“Дунёни билимли ёшлар қўлига ишониб бер”, - деб бежизга айтишмаса керак. Чунки, билимли ёшлар янги, замон талабига жавоб бера оладиган ғоялар ташаббускори бўлишади.

Жорий 2019 йилнинг 10-12 май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилган CCCПCЖ (The commision on Crime Prevention and Criminal Justice in Brazil) “Бразилия давлати Атроф муҳитга сезиларли таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг олдини олишнинг самарали усулларини шакллантириш” мавзусидаги тадбирда “Энг яхши ёш делегат” номинацияси сертификатига Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг 41-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Лола Чаманова сазовор бўлди. Ёш бўлишига қарамасдан билимга чанқоқ қиз бугунги ўзбек ёшлари нималарга қодир эканлигини яна бир бор намойиш этди.

Бундай ютуқларни эшитиб ич-ичингиздан қувонишингиз табиий. Зеро, яратиб берилаётган шароитларни оқлаётган ёшларимиз сафи кундан-кунга ортиб бормоқда.