Янгиликлар

Бугун тумандошимиз Фармон Тошев туғилган кун!

Бугун  Самарқанд вилояти ҳокимлиги "Zarafshon" ва "Самаркандский вестник" газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Меҳнат шуҳрати",  "Эл-юрт ҳурмати" орденлари соҳиби, устоз журналист, ёзувчи ва шоир Фармон Тошев таваллуд топган кун!

Нафақа тайинлашда энди муаммо бўлмайди

Бугун дунё мамлакатлари коронавирус пандемиясига қарши жиддий кураш олиб боряпти. Вируснинг тезлик билан тарқалиши жаҳон иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига, ўз-ўзидан давлатлар иқтисодиёти ва молия тизимига салбий таъсир кўрсата бошлади. Доимий даромадга эга бўлмаган, кам таъминланган оилалар қийинчиликларга дуч келмоқда.

Саҳоватпеша юртдошларимиз бор бўлсин!

Бугун 5 апрель куни эрта тонгдан Пахатчи тумани ҳокими М.Хамдамов ташаббусини қуллаб қувватлаб, "Ўлмас"  чорвачилик фермер хўжалиги раиси Давронов Ҳамидулло томонидан қора мол сўйилди.
М.Хамдамов, 3 сектор раҳбари Б.Санақулов, Ҳ.Давронов ва маҳалла раислари юртимизни яратганни ўзи турли балолардан асрашини сураб. Қуръон тиловат қилишди.

«Зарар етказилаётгани учун устама белгиланиши керак». ЎзХДП депутати ҳукуматга таклиф билан чиқди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларда сайловчилар, халқимиз вакиллари билан учрашиб, мулоқот ўтказганда ҳар хил мурожаатлар бўлади. Одамларга қулоқ тутиш, уларни ўйлантирган муаммони ҳал этиш вазифаси бўлган ташкилотга етказиш, аҳоли билан ёнма-ён туриб, унга ечим топиш депутатнинг бурчи. Шуни тушунадиган ташкилотлар ва мутасаддилар кўпаяётгани ҳаммамизни қувонтиради.

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир

Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муомала воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир.

ЭЗГУ  НИЯТ –  ЯРИМ ДАВЛАТ

Азиз юртдошлар, коронавирус пандемияси муносабати билан жуда кўплаб хайрли, ибратли ишлар амалга оширилмоқда.
Коронавирус тарқалишини олдини олиш учун карантин қоидаларига қатъий амал қилайлик. Шахсий гигиена ва санитарияга риоя қилиш юқумли касалликни олдини олишда энг муҳим ва самарали чоралардан бири ҳисобланади.

2015-2020 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM