Пахтачилик қизимиз Зулфиной Юсупова республика танловининг ғолиблари қаторида!

Куни кеча пойтахтимиздаги “Ёшлар ижод саройи”да “Регистон”ўқув маркази томонидан мунтазам равишда ташкил этилаётган “Эсселар танлови 2019” республика иқтидорли ёшлар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Республика ва ҳаттоки қўшни мамлакатлар миқёсида ўтказилган танловда 13 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этди.

Танлов натижаларига кўра:

1-ўринга Аббос Нуруллаев “Менинг ҳаётим” мавзусида;

2-ўринга 18-мактаб ўқувчиси Зулфиной Юсупова “Дунёқарашимни ўзгартирган асар” мавзусида;

3-ўринга Динора Собирова “Дунёқарашимни ўзгартирган асар” мавзусида;

3-ўринга Шомаҳмуд Рамазонов “Ватан озодлиги учун курашган кимни ўз қаҳрамоним деб биламан?” мавзусида ёзган эссеси учун тақдирланди.

Tанлов 2 ойга яқин давом этди. Минглаб эсселар орасидан 283 таси танлаб олиниб “Эсселар тўплами” деб номланган китобда чоп этиладиган бўлди.