Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олди

Жорий 2019 йилнинг 16 май куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши Пахтачи тумани Амиробод МФЙ да яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож оилалардан бири Хасанова Гулноза хонадонидан хабар олди.

Хасанова Гулноза хонадонига туман ҳокимлиги томонидан “Ноутбук” совға қилинган эди. Г.Ҳасанованинг ўғли Шодиев Абдуллоҳ “Ёш китобхон” кўрик-танловида иштирок этиш истагини билдириб ариза топширган эди. Лекин А.Шодиевнинг оилавий шароити оғирлиги ва “Ёш китобхон” танловидаги фойдаланиладиган адабиётларни топишга қийналаётгани сабабли Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан А.Шодиевга “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш ва 15-19 ёш тоифасидаги “аудио-электрон” ва китоблар жамланмаси топширилди.

– “Мени ўғлимдан умидларим жуда катта. Муҳтарам Президентимизга катта раҳмат, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш ва ҳаётда ўз ўрнини топишда ҳамда ҳаётда алданиб қолмаслиги учун кўпроқ китоб ўқитиш мақсадида “Ёш китобхон” кўрик-танлови ташкил қилингач, ёшларимизни китоб ўқишга қизиқишлари жуда ортди. Мен ўғлимга ишонаман, насиб бўлса “Ёш китобхон-2019” кўрик-танлови Республика босқичида фахрли 1 ўринни қўлга киритиб, “Spark” автомобилини отасига совға қилади,” – деди Г.Ҳасанова.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM