Янгиликлар

Пахтачида тўқсонбости экинлар экилиши давом этмоқда

Пахтачи туманида 2020 йил ҳосили учун деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экилиши жадал давом этмоқда. Туманда 324 гектар майдон тўқсонбости усулида экинлар экиш учун ажратилган. Ушбу кунга қадар жами экилган майдон 123,3 гектарни яъни 38,1%ни ташкил этмоқда. Шундан: 41,1 гектарга пиёз, 25,6 гектарга сабзи, 8,6 гектарга ош лавлаги, кўкатлар 39,4 гектарга, ва 8,7 гектарга карам экини экилди.

Пахтачи туманида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси”нинг вилоят ишчи гуруҳи йиғилиш ўтказди

“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси”нинг вилоят ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ички ишлар бошқармаси вакили Т. Элбоев, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори А. Ҳафизов, “Истиқболли авлод” ННТ юристи Ф.Муҳаммадиевлар иштирокида туман комиссияси аъзолари ва жамоатчилик вакиллари учун семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Пахтачилик врачлар мураккаб операциялардан бирини амалга оширишди.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси реабилитация бўлими, ушбу бирлашма бош врачи Ш.Ш.Жабборов ва даволаш ишлари бўйича ўринбосар Ю.С.Дусанов ташаббуси билан 2019 йил июнь ойида қайта ташкил этилди. Ҳозирда реабилитация бўлими самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлимда врач невропотолог К.Б.Қосимов ва врач-травмотолог ортопед А.Р.Ғаниев фаолият кўрсатишади.

18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган.

Самарқанд вилоят Пахтачи туман ҳокими М.Я.Хамдамовнинг  туман тадбиркорларига МУРОЖААТИ

Азиз тумандошлар!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Пахтачилик маҳалла раиси вилоятда тенгсиз! Энди республикада Самарқанд вилояти шаънини ҳимоя қилади.

 Самарқанд шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактабида фуқаролар йиғинлари ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш бўйича энг фаол фуқаролар йиғини” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

2015-2019 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM