Мактабларда “Бешта ташаббус – бешта имконият” мавзусида тадбирлар бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2019 йил 19 мартдаги 5 та муҳим ташаббуснинг тумандаги ижросида доирасида тумандаги бир нечта мактабларда кўплаб тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, 18 умумтаълим мактабда ўқувчилар ўртасида китобхонлик мусобақаси бўлиб ўтди. Фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сўнгра ушбу мактабнинг “Моҳир қўллар” тўгараги ўқувчилари иштирокида қўл меҳнатидан намуналар намойиш этилди.

Кейинчалик спортнинг “Футбол” тури бўйича мазкур мактаб ўқувчилари ўртасида ҳам мусобақа ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM