Янгиликлар

СУД ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР

Давлатимиз раҳбари 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллаши, бу борада ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўплиги, янги йилдан бошлаб жорий этиладиган «Бир суд – бир инстанция» тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими Пахтачи туманида ўқитувчилар билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими томонидан вилоятининг чекка ҳудудларида учрашувлар ўтказиб келмоқда. Ана шундай учрашув бугун 14-январь куни 25-умумий ўрта таълим мактаби фаоллар залида математика, она тили ва адабиёти, рус тили, инглиз тили фани ўқитувчилари билан бўлиб ўтди.

14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг байрам табриги

Ассалому алайкум!

Ҳурматли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республика Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кредитлар ажратилади

Қарорга кўра, “Аёллар дафтари”га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга БҲМнинг 150 бараваригача (33 млн 450 минг сўм) миқдорда кредитлар ажратилади.

Кредитларнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида белгиланади.

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди

“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.