
Жорий йилнинг 29-30 январ кунлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан туманда “Хотирангиз қалбларда мангу” шиори остида корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирлар давомида муҳтарам биринчи Президентимиз томонидан олиб борилган ишлар, юртимизнинг мустақилликгача бўлган ва мустақилликдан кейинги ислоҳотлар тўғрисида видеороликлар намойиш этилди. Тадбирлар корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида давом этмоқда.