
Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими томонидан 2018 йил 15-декабрда тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич синф ўқитувчиларига 2019 йил январь ойидан бошлаб мактаблардаги бошланғич синф ўқувчилари ўртасида уч босқичда “Истедодли юлдузчалар” кўрик-танлови ўтказилиши эълон қилинди.
2019 йил 15 январгача “Истеъдодли юлдузчалар” кўрик-танловининг 1-мактаб босқичи ўтказилиб, 2019 йил 18, 19, 25, 26- январь кунлари эса 4 та ҳудудда 2-ҳудудий босқич ўтказилди.
Тумандаги 47 та умумий ўрта таълим мактабларидан ҳудудий босқичда ғолибликни қўлга киритган 13 та умумий ўрта таълим мактаблари 3-туман босқичига қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.
2019 йил 2 февраль куни тумандаги 25-сонли “Болалар мусиқа ва санъат мактаби”да ушбу танловнинг якуний 3-туман босқичи бўлиб ўтди. Туман босқичида 3, 4, 6, 7, 10, 13, 16, 17, 30, 33, 36, 37, 45 умумий ўрта таълим мактабларидан 8-10 нафардан ташкил этилган бошланғич синф ўқувчилари жамоалари қуйидаги 6 та шарт бўйича беллашдилар:
1 шарт: “Гуруҳлар таништируви”;
2 шарт: “Қўшиқ ижроси”;
3 шарт: “Оммавий миллий рақс”;
4 шарт: “Шеърни ифодали ўқиш”;
5 шарт: “Саҳна кўриниши. Эртак”;
6 шарт: “Ёш рассомлар беллашуви”.
Танловни ўтказиш жараёнида 1-шарт бўйича 4 умумий ўрта таълим мактабининг “Келажак юлдузчалари” ва 10 умумий ўрта таълим мактабининг “Юлдузчалар” гуруҳлари;
2-шарт бўйича эса 6 умумий ўрта таълим мактабининг “Юлдузчалар” ва 17 умумий ўрта таълим мактабининг “Баркамол авлод” гуруҳлари;
3-шарт бўйича 7 умумий ўрта таълим мактабининг “Юлдузчалар” гуруҳи ва 30 умумий ўрта таълим мактабининг “Юлдузчалар” гуруҳлари;
4-шарт бўйича 16 умумий ўрта таълим мактабининг “Гулғунчалар” гуруҳи ва 45 умумий ўрта таълим мактабининг “Истиқлол юлдузлари” гуруҳлари;
5-шарт бўйича 3 умумий ўрта таълим мактабининг “Келажак умидлари” гуруҳи ва 33 умумий ўрта таълим мактабининг “Камалак” гуруҳлари;
6-шарт бўйича 36 умумий ўрта таълим мактабининг “Камалак” гуруҳи ва 37 умумий ўрта таълим мактабининг “Истеъдодли юлдузчалар” гуруҳлари кўтаринки кайфиятларда фаоллик билан иштирок этишдилар.
Танлов якунига кўра 6 та шартда ҳам истеъдодларини намойиш этишда фаолликни қўлдан бермай қатнашган 13 умумий ўрта таълим мактабининг “Тўмарис издошлари” гуруҳи иштироки аъло даражада деб баҳоланиб, мутлоқ ғолибликни, яъни “олий ўрин”ни эгаллашга мувофиқ бўлишди.