
Пахтачи туманида нуроний отахона ва онахонлар ўртасида "Гулобод" маҳалласида "Оммавий юриш мусобақаси" туман финал босқичи ўтказилди. Мусобақа ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбирдан сўнг нуроний отахон ва онахонларимизга дошқозонда ош, бир пиёла чой дастурхони ташкил қилинди.