“Ёш китобхон” кўрик-танловининг 3-босқичи бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

10-14 ёшдаги ёшлар ўртасида 2018 йилдаги "Ёш китобхон" кўрик-танлови республика босқичи ғолиби Пахтачи тумани 24-мактаб ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ўзининг эгаллаган ютуқлари орқали бутун тумандаги ёшларнинг китобга бўлган қизиқиш ва меҳрини янада кучайтирди. Унга ҳавас қилган ёшлар тумандаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларида янада фаол иштирок эта бошлашди.

Жорий йилнинг 14 феврал куни Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Ёш китобхон” кўрик-танловининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Танловда фахрли 1-ўринни Бобожонова Гузал, 2-ўринни Холярова Маржоналар эгаллашган бўлса, 3-ўрин Юсупова Маржонага насиб этди. Ғолиблар танловнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM