Сектор раҳбари ва хотин-қизлар учрашуви ўтказилди
Wed, 21/12/2022 - 12:28Бугун Пахтачи туман 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларида 2-сектор раҳбари Ғ.Ғ.Абдурахмоновнинг маҳаллалардаги ижтимоий дафтарларда турувчи хотин-қизлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишга қаратилган мазкур учрашувда сектор раҳбари томонидан бир гуруҳ хотин-қизларнинг турли масалалардаги мурожаатлари қабул қилинди. Келиб тушган мурожаатларни хал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.