Брифинг: Ёшларни тарбия ва спортбилан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш тўғрисида

Ёшларни тарбия ва спортбилан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш тўғрисида

Туманимиз аҳолисини спорт билан шуғулланиши учун бугунги кунда туманимизда 6 та стадион, 56 та спорт зал, 46 та футбол майдони, 12 та сунъий қопламали мини футбол майдони, 54 та баскетбол майдони, 54 та волейбол майдони, 49 та гандбол майдони 2 та фитнес заллари ва 1 та Болалар-ўсмирлар спорт мактаби фаолият юритиб келмоқда.

Аҳолига қулай шарт–шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда туманимизда 12.3 км саломатлик йўлаклари, 10 км велосипед йўлакчалари, 2 та мини футбол майдончаси, 30 та “Воркоут” майдончалари фойдаланишга топширилди.

2020 йил 30 октябрьдагиЎзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099-сонли Фармони тасдиқланди. Ушбу фармонни ижросини таъминлаш мақсадида билантуман аҳолиси ўртасида оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларни ўтказиш бўйича режа-график ишлаб чиқилган. Ҳар шанба кунлари аҳоли, айниқса ёшлар, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат фаолиятини кўрсатиб келаётган ходимлар ўртасида 5000 қадам соғломлаштириш юришлар одатдай бўлиб қолди.

1.Ҳозирги кунда Пахтачи БЎСМда 77 нафармураббийлар фаолият кўрсатмоқда, 2474 нафар ёшлар спортнинг 17 та спорт тури буйича мунтазам шугулланиб келмоқда, шундан 1104 нафари қиз болалар:

- 15 нафар (19,48%) Олий маълумотли ўқитувчилар сонини 29 нафарга (37.66%)га ошди;

- 48 нафар (6,2.33%) ўрта махсус–маълумотли ўқитувчиларни Олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи йўналишида ўқитиш;

- 2025 йилга кадар БЎСМдаги 100% мурабийлар олий маълумотли бўлишга эришиш;

- ҳозирда фаолият олиб бораётган 2 нафар олий тоифали ўқитувчилар сонини камида 5 нафарга етказиш;

- 1 нафар биринчи тоифали ўқитувчилар сонини камида 12 нафарга етказиш;

- 5 нафар иккинчи тоифали мурабийларни 20 нафаргаетказиш режалаштирилган.

2.СпортмактабишуғулланувчилариданЎзбекистонЧемпионативаКубокларидажамиғолибвасовриндорлар сони ўтганйили 19 нафаршундан 1-ўрин 4та 2-ўрин 5 та, 3-ўрин 11 таниташкилқилганбўлса,ХалқаротурнирларваЖахончемпионатларидағолибвасовриндорларсониўтганйили 11 нафарни ташкил қилиб, шундан 2 та 1-ўрин, 2та 2-ўрин, 7та 3-ўринниқўлгакиритганбўлса, жориййилдаЎзбекистонЧемпионативаКубокларидакутилаётганғолибвасовриндорларсонини30 нафарга етказишкутилмоқда. ХалқаротурнирларваЖахончемпионатларидаҳаммуносибиштирокэтибғолибсовриндорларсонини 15 нафарга еткизишрежалаштирилган.

3.3-секторҳудудидаинвестиция дастури доирасида қурилаётган “Амиробод” маҳалласидажойлашганстадион, БЎСМгақарашли бўлиб, умумиймайдони 2 гектарниташкилэтиб, 1800 ўринлитомошабингамўлжалланганстадион5 млрд. 774 млн. сўм маблағ ажратилиб реконструкцияқилиниб, спорт жихозлари билан жихозланиб фойдаланишга топширилиши арафасида.МажмуадаОлимпияспорттурлариданбокс, оғиратлетика, футбол, таеквондоВТФ, волейбол, баскетболтўгараклариниташкилқилинибёшларнидоимий спорт билан шуғулланиши учун шароитлар яратилмоқда.

4.Паралимпия спортчиларининг матонатли ва ибратли ҳаёттарзини кенг тарғиб килиш ҳамда ногиронлиги булган шахсларга спорт билан шугулланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш максадида жадал ишлар амалга оширилмоқда.Имконияти чекланган шахслар спорт машгулотларига қатнашишлари учун кумак берувчи “Волонтёрлик ҳаракати” ташкил этилди. 2022 йил 1-чорак якунибиланБЎСМдаспортнинг пара-енгил атлетика, пара-дзюдо ва пара-таеквондотурларидан спорт тугараклариташкилэтилитширежалаштирилган. Ушбу ишларниамалгнаоширишучунбарчашароитлармавжуд.

5.Олимпия вапаралимпиядастуригакиритилган спорт турлари бўйичаиқтидорлиспортчиларнисаралашбўйича 2021-2024 йилларучунйўлхаритасиишлабчиқилди. СпортчиларниОсиё, Параосиёвахалқаромусобақаларидамувафақиятлииштирокэтишлариучуншарт-шароитларяратибкелинмоқда.

6.Туман МТТ, ХТБ, Ёшлар агентлиги туман бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,касб-ҳунар мактаблари, коллеж, техникум, тиббиёт бирлашмаси, ИИБ билан хамкорликда оммавий спорт тадбирлар режаси тузилиб тасдиқланди.Ушбу режасига асосан туманда спортнинг эркин кураш , миллий кураш, белбоғли кураш, қўл тўпи, футбол, енгил атлетика, шахмат, волейбол, бадиий гимнастика, шашка, дзюдо, таеквон-до ВТ, велоспорт, қўл жанги, бадминтон, баскетбол, стол теннис, юнон-рум кураши, даволаш гимнастикаси, гимнастрада, марафон югуриш, веломарафон турларидан спорт мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

7.Туман маҳалла ёшлари ўртасида “Маҳаллада футбол”, “Футболимиз келажаги” ва “Чарм тўп” мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

8. Шунингдек, 2021 йил давомида: 1-секторда спортнинг волейбол, баскетбол, футбол ва мини футбол турларидан “Ҳоким кубоги” мусобақалари, 2-секторда миллий кураш ва стол теннис туридан “Прокурор кубоги”, 3-секторда волейболшашка, шахмат, таеквондо ВТ турларидан “Сектор раҳбари кубоги”, 4-секторда шахмат, шашка, баскетбол, эркин кураш, мини-футбол турларидан “Сектор раҳбари кубоги” мусобақалари ўтказилди. Шунингдек, ҳар бир секторда юриш, марафон югуришлар, веломарафон мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

9.Туманда йил мабойнида спортнинг “Футбол”, “Фитнес нафосат”, “Фитнес замонавий эркаклар” турларидан клублар ташкил этилган. Мазкур спорт клубларига 300 дан ортиқ ёшлар жалб этилган бўлиб спорт турларидан мусобақа тадбирлари ўтказилмоқда.

10.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон Қарори, 2022 йил 11 апрелдаги “Махаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сон Қарори, “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4881-сонҚарори ҳамда 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида аҳолининг 7-30 ёшгача 2 мавсум “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт йўналиши бўйича 9 та спорт туридан, 5 босқичли, 5 ёш тоифасида туманда махаллаларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спорт турлари бўйича оммавий мусобақаларнинг туманда 1,2,3-босқичлари ўтказилди.

2022 йилнинг 22-24 июн кунлари 1-мавсум«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 22-26 ёшли эркаклар ўртасида спортнинг волейбол  тури бўйича оммавий спорт мусобақаларининг республика босқичи ўтказилди. Пахтачи тумани “Амиробод” маҳалласи эркаклар жамоаси фаол иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

2022 йилнинг 1-2 декабр кунлари 2-мавсум «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 27-30 ёшлиэркаклар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича оммавий спорт мусобақаларининг республика босқичи ўтказилди. Пахтачи тумани “Сулувқўрғон” маҳалласи эркаклар жамоаси фаол иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

2022 йилнинг 1-2 декабр кунлари 2-мавсум «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи 16-21 ёшли қизлар ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича оммавий спорт мусобақаларининг республика босқичи ўтказилди. Пахтачи тумани “Боғолон” маҳалласи эркаклар жамоаси фаол иштирок этиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

 

 

Пахтачи туман спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи                                             Ж. Ражабов

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM