“Зиёвуддин” жомеъ масжидига биринчи ғишт қўйилди

Жорий йилнинг 1 июл куни туман ҳокими, прокурори ва бошқа раҳбарлар туманнинг Зиёвуддин жоме масжиди қурилиш ишларида биринчи ғиштни қўйиб беришди.

Тадбир давомида масжидда жонлиқ сўйилиб қон чиқарилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Туманнинг Зиёвуддин шаҳарчасида жойлашган “Зиёвуддин” жомеъ масжидининг янги биноси битта минора, гумбаз ва муҳташам айвонлардан иборат лойиҳа чизмаси асосида барпо этилмоқда. Ихлос ва эътиқодли халқимиз масжид қурилиши ҳашарида фаол иштирок этишмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM