Штаб фаолияти бўйича кўрсатмалар берилди
Sat, 07/01/2023 - 18:17Бугун 7-январ куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Рахматов Пахтачи тумани ҳокимлигида ташкил этилган “Туну кун навбатчилик штаби”да бўлиб, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва масъул ташкилотларнинг навбатчилари билан суҳбатлашди.
Аҳолидан келиб тушадиган газ, электр ва сув таъминоти борасида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли корхона ходимларига тавсиялар берди.