Янгиликлар

Мактабда 5 ташаббус фестивали

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда йиғилишда берган топширқлар ижроси ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 24-октябрдаги “халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида 5 ташаббус фестивалларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги 338-сон буйруғи асосида Пахтачи туманидаги 2-сектор ҳудудидаги 36-мактаб жамоаси “мактабда 5 ташаббус фестивали” номили фестивални ўтказишди.

Машҳура қизга омад тилаб кузатамиз!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айни дамда Пахтачи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 24-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Камолова Машҳура Отабековна "Ёш китобхон" республика кўрик танловининг 15-19 ёшлилар ўртасида вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичида иштирок этиш учун тантанали равишда кузатилмоқда.

Пахтачида тўқсонбости экинлар экилиши давом этмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида 2020 йил ҳосили учун деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида тўқсонбости усулида сабзавот экинларини экилиши жадал давом этмоқда. Туманда 324 гектар майдон тўқсонбости усулида экинлар экиш учун ажратилган. Ушбу кунга қадар жами экилган майдон 123,3 гектарни яъни 38,1%ни ташкил этмоқда. Шундан: 41,1 гектарга пиёз, 25,6 гектарга сабзи, 8,6 гектарга ош лавлаги, кўкатлар 39,4 гектарга, ва 8,7 гектарга карам экини экилди.

Пахтачи туманида “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси”нинг вилоят ишчи гуруҳи йиғилиш ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси”нинг вилоят ишчи гуруҳи вакиллари вилоят ички ишлар бошқармаси вакили Т. Элбоев, ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали директори А. Ҳафизов, “Истиқболли авлод” ННТ юристи Ф.Муҳаммадиевлар иштирокида туман комиссияси аъзолари ва жамоатчилик вакиллари учун семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Пахтачилик врачлар мураккаб операциялардан бирини амалга оширишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси реабилитация бўлими, ушбу бирлашма бош врачи Ш.Ш.Жабборов ва даволаш ишлари бўйича ўринбосар Ю.С.Дусанов ташаббуси билан 2019 йил июнь ойида қайта ташкил этилди. Ҳозирда реабилитация бўлими самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлимда врач невропотолог К.Б.Қосимов ва врач-травмотолог ортопед А.Р.Ғаниев фаолият кўрсатишади.

18-ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII Сессиясида қабул қилинган.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM