Машҳура қизга омад тилаб кузатамиз!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Айни дамда Пахтачи тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 24-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Камолова Машҳура Отабековна "Ёш китобхон" республика кўрик танловининг 15-19 ёшлилар ўртасида вилоят босқичида ғолиб бўлиб, республика босқичида иштирок этиш учун тантанали равишда кузатилмоқда. Ушбу тадбирда туман ҳокими ўринбосари Г.Бобоназарова, туман ХТБ мудири Ш.Султонов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари Ш.Халилов, "Оила" маркази раҳбари Р.Магрипова,  тумандаги мактаб раҳбарлари ва фаол ўқувчилар иштирок этишмоқда.
Тадбирни кириш сўзи билан туман ҳокими ўринбосари Г.Бобоназарова очиб бериб, Машҳура қизга омад тилади. Республика босқичи ғолиби бўлиб, Спарк соҳибаси бўлишига тилак билдирди.

Республика маънавият-маърифат 
маркази Пахтачи туман бўлинмаси
раҳбари Ғаппоров Абдуқаҳҳор

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM