Пахтачилик врачлар мураккаб операциялардан бирини амалга оширишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси реабилитация бўлими, ушбу бирлашма бош врачи Ш.Ш.Жабборов ва даволаш ишлари бўйича ўринбосар Ю.С.Дусанов ташаббуси билан 2019 йил июнь ойида қайта ташкил этилди. Ҳозирда реабилитация бўлими самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Бўлимда врач невропотолог К.Б.Қосимов ва врач-травмотолог ортопед А.Р.Ғаниев фаолият кўрсатишади. Бўлимда неврологик ва ортопедик беморлар асосан инсультдан кейинги ҳолатлар, умуртқа поғонаси диск чурралари, тизза бўғими дофармацияловчи артроз, чаноқ сон бўғими коксаартрозлари, болалардаги туғма сон чиқиши, дисплазиялар каби касалликлардан амбулатор ва стационар шароитларда даволаниб келишмоқда.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасининг мазкур реабилитация бўлимида туман шароитида биринчи марта Республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ходимлари А.О.Қобилов, Н.Б.Қўзиев ва Пахтачи ТТБ реабилитация бўлими травматолог-ортопеди А.Р.Ғаниев томонидан 1958 йилда туғилган М.А. “Чап томонлама диспластик коксаартроз 3-4 даража чап чаноқ сон бўғими контрактураси” ташхиси билан даволанаётган беморда “Чап чаноқ сон бўғимига тотал эндопротезлаш” операцияси муваффақиятли ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз бундай операциялар фақатгина республика ва вилоятларнинг ихтисослашган илмий марказларда амалга оширилиб келинаётган эди.Бу турдаги операция Пахтачи туман тиббиёт бирлшамасида биринчи марта ўтказилди.

Пахтачи туман тиббиёт бирлашамаси врачлари ўз малакаларини муттасил ошириб боришлари сабабли мазкур турдаги операцияларни туманнинг ўзида ҳам ўтказишнинг имконияти яратилди.

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM