Янгиликлар

"Президент арчаси" тадбири бўлиб ўтмоқда

Айни дамда: Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги кўркам “Висол” базимгоҳида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Ички ишлар ходимлари ўз оила аъзолари билан туман арчаси ёнида Янги йил байрамини нишонлашмоқда! 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ички ишлар ходимларини Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Ҳатамов яқиндан табриклаш мақсадида туманга ташриф буюрди. Барча ходимларга ўзининг самимий тилакларини билдирди. Янги йил барчага омадли, баракали йил бўлишини хизмат фаолиятида тинчлик хотиржамлик ва қонун устуворлигини таъминлашда куч ғайрат тилади.

Истиқлол маҳалласи вилоятда энг яхши китобхон маҳаллардан бири дея эътироф этилди  

Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

ТАШАККУРНОМА

Ҳурматли тумандошлар!
 “Янги Ўзбекистон- Янги сайловлар” шиори остида ўтган сайловларда 38-Хумор сайлов округидан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига менга овоз берганингиз учун Сизларга ўзимнинг  миннатдорчилигимни билдираман.
Депутатлик фаолиятим давомида тумандошларимизга бор билим ва маҳоратимини ишга солган ҳолда хизмат қилман.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, тинчлиги учун ўз куч-ғайратимни аямайман.

"Нуроний" жамғармаси билан  ҳамкорликда имом хатиблар йиғилиш ўтказишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 26 декабрь куни Пахтачи туман "Хўжа Зиёвуддин" жоме масжидида туман бош имом хатиби И.Амириллаев "Нуроний" жамғармаси раҳбари М.Самандаров билан  ҳамкорликда имом хатибларга Янги йил байрами арафасида қабристонларни ободонлаштириш ишлари га кўмаклашиш, тарғибот ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ишлар сидқидилдан бажарилиши келишиб олинди. 
 

Пахтачи тумани Қарнабота қишлоғида яшовчи ёши улуғлар ҳолидан хабар олинди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 25 декабр куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бошчилигида  4 - сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи А.Тургунов, нуронийлар кенгаш раиси М.Самандаров, туман имом хатиби И.Амирулаев ва академик И.Санаевлар, туманнинг чекка қишлоғи "Қарнабота" қишлоғига ташриф буюришиб, “Қарнабота” ва “Чашма” маҳаллалари раислари, “Қарнабота” МЧЖ раҳбари А.Рўзиевлар билан биргаликда ҳудуддаги 3 нафар 100 ёшдан ошган онахонлар ва бир қанча кекса меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM