Янгиликлар

Пахтачи туманининг 2019 йилдаги ЭНГ ФАОЛ РАҲБАРЛАРИ рағбатлантирилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йилнинг 28 декабрь куни туман фаоллари учун ЕвроАзия базмгоҳида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирида Муқимий мусиқали драма театри актёри Нурбек Маматов фаоллар хизматида бўлди.
Туман ҳокими М.Хамдамов 2019 йилда барча соҳаларда ўз фаолликлари билан ажралиб турган 10 нафар раҳбарни эълон қилиб уларга эсдалик совғалари топширди.
1. Ибодат Жўрақулова - туман ИИБ ўринбосари; 
2. Шоира Бобоева - туман ДСЭНМ бош врачи; 

Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамовнинг янги йил байрам табриги

Азиз тумандошлар!

Барчангизни юртимизга кириб келаётган янги 2020 йил билан самимий табриклайман. Ана шу йилда инсон учун энг зарур бўлган соғлиқ-саломатлик, фаровонлик, кўнгиллардаги эзгу ниятлар тарк этмаслигини тилайман. 

Туман ҳокими М.Хамдамов ташаббуси билан Зиёвуддин шаҳарчасининг энг гавжум чорраҳасида светофор ўрнатилди.

 Бугун 31-декабрь куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ташаббуси билан туман маркази Зиёвуддин шаҳарчасининг энг говжум чорраҳасига туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан янги светофор ўрнатилди. Бу туманимиздаги иккинчи светофор билан тартибга келтирилган чорраҳа бўлди. Биринчи светофор бундан бир йил олдин 2018 йилда Мустақиллик кўчаси ва "Бодой" маҳалласи кўчалари кесишмасида ўрнатилган эди.

Пахтачилик врач хорижнинг етакчи илмий марказида ўз ихтисослиги бўйича малакасини ошириб келди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман тиббиёт бирлашмасида келгусида ихтисослашган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш, туман шароитида оғир жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, аҳолига ихтисослашган тиббий ёрдамни яқинлаштириш мақсадида Марказий шифохонанинг травматолог ортопед врачи Шухрат Болиев  Белоруссиянинг етакчи илмий марказида ўз ихтисослиги бўйича малакасини ошириб келди. Уйлаймизки, келгусида ўз олган билим ва тажрибалари билан туман тиббиётини ривожлантиришга муносиб хиссасини қўшади деган умиддамиз.

Пахтачи туманининг энг чекка "Мирзо Нодим" маҳалласида "Шароф шифо" номли кўп тармоқли хусусий клиникаси очилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сонли Қарори ва 2017 йил 29-декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги ПҚ-3450-сонли Қарорлари асосида янги йил шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM