Пахтачи туманининг энг чекка "Мирзо Нодим" маҳалласида "Шароф шифо" номли кўп тармоқли хусусий клиникаси очилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2863-сонли Қарори ва 2017 йил 29-декабрдаги "Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида"ги ПҚ-3450-сонли Қарорлари асосида янги йил шукуҳи кезиб юрган айни кунларда кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бугун 30-декабрь куни "Шароф шифо" номли кўп тармоқли хусусий клиника очилди.

 

Клиникани очилишида Пахтачи тумани ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев ва туман тиббиёт бирлашмаси бош врачи Ш.Жаббаровлар иштирок этишди. Қишлоқ аҳлига янги йил байрами арафасида очилаётган янги клиника уларга узоқ йиллар хизмат қилишига тилак билдиришди. Врач Шарофиддин Болтаев яхши ниятлар билан ўз маблағидан амблатор шароитда даволаниши имконини берувчи қулай шароитларга эга замоанавий жиҳозлар билан жиҳозланган кўп тармоқли клиникани қишлоқдошлари учун қуриб фойдаланишга топширди.

Ушбу клиникада кардиолог, стаматолог, гиниколог ва ультратовуш текширув аппарати аҳоли хизматида бўлади. Клиникада 5 доимий иш ўрни билан яна 6 та қўшимча иш ўринлари яратилди. 

 

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1-апрелдаги ПҚ-2863-сонли ва 2017 йил 29-декабрдаги ПҚ-3450-сонли Қарорлари кўра, хусусий тиббиёт ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан, шунингдек олиб келинадиган янги тиббиёт асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва зарур материаллар учун божхона тўловларини тўлашдан озод этилди.

 

Қишлоқ жойларда тиббий хизматлар кўрсатиш соҳасида янги ташкил этиладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб 10 йил муддатга ягона солиқ тўловини тўлашдан озод этилиши қишлоқ ва олис туманларда хусусий тиббиётни жадал ривожлантириш имконини берди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM