Events

Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 23 апрел куни Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида янги 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. МТМ нинг умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн.сўмни ташкил этади. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади.

“Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди

Жорий йилнинг 22 апрел куни тумандаги 12-умумтаълим мактабида “Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди. Tадбирда мактабнинг ҳар бир синф ўқувчилари ўзлари тайёрлаган кўргазмаларини ҳамда жонли бурчакларини намойиш этишди. Tадбир сўнгида мактабда ўз фаоллиги билан ажралиб турган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига хомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.

"Кўзмунчоқ" мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Пахтачи тумани Урганжи маҳалласида янги 25 ўринга мўлжалланган "Кўзмунчоқ" оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Тадбирда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Б.Санақулов, туман ҳокимининг ўринбосари Ж.Болтаев ва маҳалла фаоллари иштирок этишиб, болажонларни янги муассасанинг фаолият бошлагани билан муборакбод этишди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Пахтачи туманидаги “Оқтепа” маҳалласида жойлашган 11 мактабнинг янги биноси Наврўз  айёми арафасида фойдаланишга топширилди. Ушбу янги мактаб биносини 3 сектор рахбари туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Санакулов ва туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Мирзаевалар очиб беришди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

200 туп мевали дарахтлардан иборат боғ барпо этилади

Пахтачи тумани “Сувоқава” ДУК ҳудудида 200 туп турли мевали дарахтлардан иборат боғ барпо этилмоқда.

Мазкур ташкилот ходимлари бу каби саховатли ишлар орқали ўз корхоналарини тумандаги энг обод ва кўкаламзорлашган давлат ташкилотига айлантириш ниятида эканликларини билдиришди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM