Events

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

Tуманда кам таминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун 25 сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ташаббуси билан жорий йилнинг 15 март куни бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада 50 нафар фуқарога ўз йўналишлари бўйича ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Ярмаркада 55 та ташкилот ўзининг 76 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманда Наврўз умумхалқ байрами

Она диёримизда фасллар келинчаги бўлмиш баҳор кезмоқда, табиат уйғонмода. Борлиқдаги яшариш, янгиланиш озод ва обод Ватанимизга Наврўзи олам кириб келаётганидан дарак беради. Эзгулик, муҳаббат хайр-у саховат шафқат ва шафоат айёми қалбларга олам-олам сурур, янги-янги орзу хаваслар бахш этади.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли байрам тадбири

Пахтачи тумани марказидаги “Висол” базмгоҳида 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан “Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл!” номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёшлар наркотикка қарши” мавзусида давра суҳбати

Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-хунар коллежида жорий йилининг 12 феврал куни “Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ёшлар наркотикка қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Бахтиёр Тоғаев бошчилигида Мудофаа вазирлигига қарашли Олий Ҳарбий билим юртлари вакиллари билан коллеж ўқувчилари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Ёшлар маркази"га саёҳат

Жорий 2019 йилнинг 11 феврал куни тумандаги 2-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси ва мактаб ёшлар иттифоқи сардори Бобожонов Tемур ташаббуси билан мактаб ёшлар иттифоқи йўналиш сардорлари ва Камалак сардори биргаликда қўшни Навоий вилоятининг “Ёшлар маркази”га экскурсия уюштирилди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm
2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM