Тошкентлик фахрийлар терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони
Tue, 17/10/2023 - 10:34Жорий йилнинг 13-15 октябр кунлари қўшни Навоий шаҳрида фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол ассосиацияси томонидан ўтказилган турнирда ҳудудий босқичларда ғалаба қозониб келишган Тошкент, Навоий, Жиззах вилояти ҳамда Қўқон шаҳри фахрийлар терма жамоалари иштирок этишди ва Тошкент ва Жиззах вилояти терма жамоалари финалга чиқишди.