5 та муҳим ташаббус доирасида “Ҳоким ва битирувчилар” мега тадбири бўлиб ўтди

Бугун 25-май куни Пахтачи тумани истироҳат боғидаги амфитеатрда тумандаги барча мактаб ва коллежларнинг битирувчилари Президентимиз 5 та муҳим ташаббуси доирасида “Ҳоким ва битирувчилар” мега тадбирида иштирок этишди.

Туман ҳокими “Ёш китобхон” кўрик танловининг республика босқичи ғолиби Маҳлиё Ўрақова, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти эътирофига сазовор бўлган ўқувчи, 41-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Чаманова Лола, вилоят фан олимпиадасида физика фанидан фахрли 1-ўрин соҳиби бўлган Эшдавлатов Абдулла, математика фанидан 3-ўрини эгаллаган Музаффар Сахадинов ва Нурмуродова Чарослар, физика фанидан Тўхташев Шохрух, информатика фанидан фахрли 3-ўринларни эгаллаган Рахматуллаева Маҳлиёлар номларини тилга олиб ўтди.

Туманимиз ёшларининг спорт соҳасидаги ютуқлари ҳақида фахр билан гапириб, 6-мактаб ўқувчиси Холиқулов Оғабек, “Умид ниҳоллари – 2019” вилоят босқичида Бадминтон спорт тури бўйича тенгсиз бўлган 17-мактаб жамоаси, туманимиз ўқувчилари футбол жамоаси, республика танловларида фахрли 1-ўринларни эгаллаган 1-синф ўқувчилари 20-мактаб ўқувчиси Шомуродова Тўмарис ва 13-мактаб ўқувчиси Бахруллаева Паризодалар исмларини ўз нутқида фахр билан айтиб ўтди.

Айни кунларда Беларус Республикасида ўтказиладиган ҳалқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетган 34-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Нурмаматова Нозима, Эркинов Сухроб ва Муҳаммадиева Маҳлиёларга омад тилашди.

Туман ҳокими В.Раҳимов АҚШ, Европа давлатлари, Хитой, Ҳиндистон ва Япониядаги нуфузли университетларда ўқиш истагидаги битирувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг келгусидаги режалари билан қизиқди.

Муқаддас рамазон кунларида ушбу йилги битирувчиларга келгуси ҳаёт йўлида омад тилаб, хорижда олий маълумот олиш истагидаги битирувчиларга улкан зафарлар тилакдоши эканлиги ва уларга доимо туман ҳокимлиги кўмак беришга тайёрлигини билдириб ўтди.