Тумандан Самарқанд шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилди
Fri, 08/02/2019 - 18:12Аҳолидан туман ҳокимлиги ва Халқ қабулхонасига тушган мурожаат ва таклифлар асосида шу йилнинг 4 февралидан бошлаб Султонобод қишлоғидан Самарқанд шаҳрига йўловчи автобус қатнови йўлга қўйилди. Тумандаги «Зиадин авто сардор» масъулияти чекланган жамиятига қарашли ушбу автобус 26 нафар йўловчи ўрнига эга.