Янгиликлар

Пахтачи туман ҳокимлиги томонидан  пахта йиғим теримидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ аёллар рағбатлантирилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани "УРҒИЧ" маҳалласидаги "Нодиржон-Наврўзжон" фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режасини бажарди. Шу муносабат фермер хўжалиги ўз ишчилари ва теримчиларига дастурхон ёзиб ош берди. 
Фермер хўжалиги ишчилари, теримчиларини ҳокимнинг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Г.Бобоназарова туман ҳокими М.Хамдамов номидан табриклади ва илғорларга совғалар топширди.

Тумандаги тижорат банклар томонидан аҳоли тадбиркорлигини янада ривожлантириш бўйича ажратилган кредитлар яхши самара бермоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманидаги тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарори билан бугунги кунгача 1304 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 25633,0 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Таҳлилларга кўра ажратилган кредит маблағларининг 12491,0 млн. сўми кам таъминланган оилаларга берилди ҳамда ушбу оилалар доимий иш билан банд этилди.

Пахтачи туманида янги боғча фойдаланишга топширилди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани "Бодой" маҳалласида 5-мактабгача таълим ташкилоти бутунлай янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Боғчани очилишида туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев, сектор раҳбари А.Турғунов, мактабгача таълим бўлими мудири Д.Саттаров ва маҳалла фахрийлари иштирок этишди. 

5-Ташаббус доирасида нуронийлар ва ёшлар спорт мусобақаси ўтказишди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 28 октябр куни 5 ташаббуснинг спорт йўналишини ижросини таъминлаш мақсадида Пахтачи туман Нуронийлар масканида ёшлар иштирокида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича туман биринчилиги бўлиб ўтди.
Тадбирда нуронийларимиз фаол иштирок этишди.

Самарқанд вилоят прокурори Ф.Зуфаров Пахтачи тумани пахтакорларини рағбатлантирди. 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани пахта даларини айланган Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров "Намунанинг зарли даласи" фермер хўжалигига ташриф буюрди. 
У ердаги такрорий экин экилган дала ва пахта далаларни кўздан кечириб, теримчилар билан суҳбатлашди. Ушбу фермер хўжалиги давлатга пахта сотиш режасини бажарганлиги муносабати билан илғор теримчиларга совғалар ўлашди ва фермер хўжалиги раиси Жумабой бобога эса телевизор совға қилди. 

Пахтачидан яна Ўзбекистон чемпиони чиқди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил 24-27 октябрь кунлари Нукус шаҳрида белбоғли кураш спорт тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM