Тумандаги тижорат банклар томонидан аҳоли тадбиркорлигини янада ривожлантириш бўйича ажратилган кредитлар яхши самара бермоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманидаги тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли қарори билан бугунги кунгача 1304 нафар жисмоний ва юридик шахсларга жами 25633,0 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Таҳлилларга кўра ажратилган кредит маблағларининг 12491,0 млн. сўми кам таъминланган оилаларга берилди ҳамда ушбу оилалар доимий иш билан банд этилди.

Жумладан, туманннинг “Тошкўприк” маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуазизова Моҳира бир неча йилдирки тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда эди. Тикиш машинаси эскириб қолганлиги боис бир қанча қийинчиликларга дуч келаётган эди. Тумандаги АТБ “Микрокредитбанк” Зиёвуддин филиалига имтиёзли кредит олиш мақсадида ҳужжатларини тақдим этиб бугунги кун талабига жавоб берадиган замонавий тикиш машинаси таъминотчи “Охун Агро” МЧЖ томонидан фуқаро хонадонига етказиб берилди. Фуқаро Абдуазизова Моҳира юртбошимиз томонидан мана шундай имкониятларни яратиб бераётганлигидан боши кўкка етди ҳамда ушбу тикиш машинасида туманимиз аҳолисига тинмай хизмат қилиш истагида эканлигини ва барчаси учун туман мутассадди раҳбарларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Бундан ташқари туманимиз аҳолиси меҳнатсеварлиги сабабли ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб, имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан хонадонида ихчам иссиқхоналар қуриишди. Бугунги кунда ушбу иссиқхоналардан аҳоли хонадонлари дастурхонларига турли хил полиз ва ситрус мевалар етказиб беришмоқда. Қарийиб 700 та хонадонларга таъминотчи корхоналар томонидан  иссиқхоналар қуриб берилди.

Шунингдек, 100 га яқин хонадонларга асаларичилик билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлди. Аҳоли хонадонларига асаларилар етказиб берилди.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий дастури бўйича “Авангард” фермер хўжалигига 200,0 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди ҳамда бугунги кунда мазкур иссиқхонага помидор ва бодринг кўчатлари экилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM