"Президент арчаси" тадбири бўлиб ўтмоқда
Sun, 29/12/2019 - 09:24Айни дамда: Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги кўркам “Висол” базимгоҳида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Пахтачи туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Айни дамда: Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчасидаги кўркам “Висол” базимгоҳида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган тадбир бўлиб ўтмоқда.
Туман ички ишлар ходимларини Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов ва Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ф.Ҳатамов яқиндан табриклаш мақсадида туманга ташриф буюрди. Барча ходимларга ўзининг самимий тилакларини билдирди. Янги йил барчага омадли, баракали йил бўлишини хизмат фаолиятида тинчлик хотиржамлик ва қонун устуворлигини таъминлашда куч ғайрат тилади.
Аввал хабар берганимиздек, Самарқанд шаҳридаги 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг яхши китобхон маҳалла” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ҳурматли тумандошлар!
“Янги Ўзбекистон- Янги сайловлар” шиори остида ўтган сайловларда 38-Хумор сайлов округидан Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутатлигига менга овоз берганингиз учун Сизларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман.
Депутатлик фаолиятим давомида тумандошларимизга бор билим ва маҳоратимини ишга солган ҳолда хизмат қилман.
Юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги, тинчлиги учун ўз куч-ғайратимни аямайман.
2019 йил 26 декабрь куни Пахтачи туман "Хўжа Зиёвуддин" жоме масжидида туман бош имом хатиби И.Амириллаев "Нуроний" жамғармаси раҳбари М.Самандаров билан ҳамкорликда имом хатибларга Янги йил байрами арафасида қабристонларни ободонлаштириш ишлари га кўмаклашиш, тарғибот ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди ва ишлар сидқидилдан бажарилиши келишиб олинди.
Бугун 25 декабр куни Пахтачи тумани ҳокими М.Хамдамов бошчилигида 4 - сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи А.Тургунов, нуронийлар кенгаш раиси М.Самандаров, туман имом хатиби И.Амирулаев ва академик И.Санаевлар, туманнинг чекка қишлоғи "Қарнабота" қишлоғига ташриф буюришиб, “Қарнабота” ва “Чашма” маҳаллалари раислари, “Қарнабота” МЧЖ раҳбари А.Рўзиевлар билан биргаликда ҳудуддаги 3 нафар 100 ёшдан ошган онахонлар ва бир қанча кекса меҳнат фахрийларининг хонадонларига ташриф буюришди.