Янгиликлар

Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва юридик шахсларга ЭСЛАТМА!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва юридик шахсларга  ЭСЛАТМА:

  Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2007 йил 10 февралдаги 30-сонли, 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли, 2017 йил 11 октябрдаги 815-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бошланғич таълим: Муносиблар тақдирланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

22-май Пахтачи туманида 22-умумий ўрта таълим мактабида тумандаги 47 та умумий ўрта таълим мактабларининг 3- 4-синф ўқувчилари ўртасида "Саводхон ўқувчи" номли диктантлар танлови бўлиб ўтди. Tанлов сўнгида ғолиб ўқувчилар муносиб тақдирланди. Бундан ташқари ўша куни бошланғич таълим метод бирлашма раҳбарлари иштирокида ўтказилган "Касблар ичра қийматдир муаллим, Фанлар аро зийнатдир бошланғич таълим!" мавзусида танлов ҳам бўлиб ўтди.

Оромгоҳ болажонларни чорламоқда!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўқув йили якунланганидан сўнг, таътил жараёнида болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун юртимиз бўйлаб турли ёзги оромгоҳлар ташкил этилмоқда. “Хумор” болалар дам олиш масканида янги мавсумга тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда. Ушбу оромгоҳда қабул қилиш мавсум давомида 3 қисмга бўлинган. Ҳар бир қисмда 90 нафар болажонлар ёзги таътилни мароқ билан ўказиш учун оромгоҳга  ташриф буюришади. Жами 270 нафар ўқувчи ёшлар мавсум давомида маданий ва маънавий ҳордиқ олишади.

Аҳоли бандлиги йўлида ...

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Жаҳонобод” маҳалласида замонавий кўринишга эга бўлган ўқув маскани ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Марказ негизида ташкил этилган масканнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси мутасадди раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Пахтачилик ўқувчилар Сазағон дала ўқув полигонида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 21 май куни Пахтачи тумани 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўғил болалари Самарқанд вилояти Нуробод тумани Сазағон дала ўқув полигонида АК-74 қуролидан амалий ўқув машғулоти, жанговар техникалар ва замонавий қуроллар намойишида иштирок этишди.

Пахтачи туманида сайёр лаборатория мониторинг ўтказди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманида фитосанитар тозаликни сақлаш мақсадида Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси сайёр лабораторияси ходимлари билан биргаликда туманда мониторинг ўтказилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM